Хабарингиз бор бугун Ўзбекистонда электр энергияси билан боғлиқ муаммо кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқарди. Ана шундай муаммолардан бири ичимлик сувидир.
Таъкидланишича, пойтахтга элект энергияси қайтгач «Қодирия» бош сув иншооти ўз фаолиятини қайта тиклаган. 5-6 соат оралиғида қувурлар тўлиб бўлгач, одатий иш режимига тушади.
Маълум бўлишича, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади. Бу ҳақда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги соат 18:20ларда хабар қилган эди.