Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари, хусусан, Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг бир қатор туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида табиий газни етказиб беришда босимнинг пасайиши ёки унинг йўқлиги кузатилмоқда.
«Ҳудудгазтаъминот» мазкур ҳодисага изоҳ берди. Унда кечаги электр энергияси билан боғлиқ муаммо сабаб бу газ қувурларига таъсир қилгани айтилган.
Таъкидланишича, соҳа вакиллари ҳозирда босимни тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чоралар кўрмоқда.