Ўзбек-Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси Колумбияда фавқулодда фойдаланиш учун тасдиқланди. Бу ҳақда инновация вазирлиги хабар қилди.
Ҳозирда ушбу вакцина оммавий тарзда, қолаверса бустер доза сифатида Ўзбекистон, Хитой ва Индонезиияда қўлланилиб келинмоқда. ZF-UZ-VAC2001 фақатгина Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаяпти. Лекин яқин вақтлар ичида у Индонезияда ҳам ишлаб чиқарилиш маълум қилинди.
Таъкидланишича, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси корониавруснинг Alpha вариантига қарши 92,68 %, Delta’га эса 81,38% самарали.
Шу билан бирга, ўзбек олимлари ZF-UZ-VAC2001 бустер дозаси “омикрон”дан 100 фоиз ҳимоялашини маълум қилган.