Ўзбекистонда автомобилларга газ қуйиш шахобчалари фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, “заправка”лар фаолияти бугундан бошлаб тўхтатилган ва бу вақтинчалик характерга эга.
Бундан асосий мақсад ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳолига газни етказиб беришдан иборат, дейди Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.