Самарқанд вилоятида 3 нафар фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд туманида эркак уч нафар фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган ва ушбу хизмат учун уларнинг ҳар биридан 20 минг доллардан талаб қилган.
Эркак 24 январь куни айтилган пулнинг ҳаммасини олаётганда ушланган. Унга нисбатан фирибгарлик жинояти билан иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.