Тошкент вилояти Қибрай туманида 4 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Бирлик» маҳалласида Тоировлар оиласида 25 январь, сешанба куни 4 нафар эгизак дунёга келган.
Уларнинг икки нафари ўғил, икки нафари қиз экани маълум бўлди. Чақалоқларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.