Хабарингиз бор кеча, 26 январь куни аҳоли ва ижтимоий объектларни газ билан таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги газ заправкалар фаолияти тўхтатилган эди. Энергетика вазирлиги ўша заправкалар қачондан очилишини маълум қилди.
Таъкидланишича, 27 январь соат 09:00дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлаган. Лекин Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги завравкалар ҳали очилмаган.
Вазирлик эртага, 28 январдан бошлаб юртимиздаги барча газ қуйиш шаҳобчалари очилишини маълум қилди.