Тошкент шаҳрида террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган ва суд қарори билан террористик ташкилот деб топилган “Тавҳид ва жиҳод катибати” террористик ташкилотининг 30 нафарга яқин аъзоси ушланган. Улар ёшлардан иборат бўлиб, таркибида Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан пойтахтга ишлашга келганлар ҳам бор.
Таъкидланишича, улар пойтахтда йиғинлар ўтказиб турган ва Сурияга бориб, террористик ташкилот сафига қўшилишни ният қилган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.