Пойтахт Тошкентдаги хонадонларда иситиш тизимида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ана шу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги изоҳ берди. Таъкидланишича, газ босимининг пастлиги боис қозонхоналар етарли иссиқликни хонадонларга бера олмаяпти.
Вазирлик қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.