Сурхондарё вилояти Ангор туманида “Ватанпарвар” ташкилотида ишловчи ходим фуқарога ўқимасдан “права” олиб беришни ваъда қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, С.М. фуқаро А.га “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқишга бормасдан, 1 ой муддатда олиб беришни ваъда қилган. Бу учун 1,9 млн сўм талаб қилган. Аёл текширув давомида ихтиёрий равишда қайтарган 1 млн сўми ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.