Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати ўзбек ҳамкасбларини «индамас» деб атади

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати ўзбек ҳамкасбларини «индамас» деб атади
Гулнора Каримованинг Швейцариядаги адвокати Грегуар Манжа 5 апрель куни Twitter саҳифасида ўзбекистонлик адвокатлар ишига муносабат билдирди, дея хабар қилди "Дарё".

«2016 йил декабри. Менинг Гулнора Каримова билан учрашишимга биринчи марта рухсат беришди. Тошкентда икки кунлик эшитувлар бўлди. 20 соатдан кўпроқ давом этди. Менинг мижозимга тайинланган икки ўзбек адвокатидан бирортаси бу икки кун давомида оғиз очиб бир сўз демади. Индамас адвокатлар. Босим остида. #Aдолатсиз адолат», — деб ёзди швейцариялик адвокат.

1 апрель куни Зангиотадаги 21-аёллар колониясида Гулнора Каримова билан учрашгани ҳақида Twitter саҳифасида хабар берган Грегуар Манжа 3 апрель куни Ўзбекистон ҳукуматидан ўз мижозига берилган жазо муддатига ойдинлик киритишни сўради.

«Бир неча ойдан бери биз Ўзбекистон расмийларидан Каримовага берилган қамоқ жазосининг қачон бошланиб, қачон тугашини тушунтириб беришни сўраяпмиз. Одам ўғирлашми бу? Ҳозиргача жавоб йўқ», деб ёзади Грегуар Манжа.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шухрат 10 апрел 2019 18:53
    Тугри индамас еэб куйгандэ пул
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Бугун, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41

Самарқанд давлат университети Италия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради…

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди....
30-03-2024, 05:30
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати ўзбек ҳамкасбларини «индамас» деб атади