Ўзбекистонда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи 1hls.uz платформасига қанча маблағ ажратилгани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу бўйича Президент қарори имзоланган. Унга кўра, бу йил 1hls.uz платформаси учун Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, платформа бўйича аҳолига кунига пул тўлаш тизими тўхтатилиб, фуқароларга совға ва 100 млн сўм бериш тизими жорий қилинган эди.