Тармоқларда спортчи ўзига спаринг рақиб сифатида эшакни танлагани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ушбу ҳолат фойдаланувчиларни ҳайратлантирди. Улар ҳеч кимга озори йўқ бўлган ушбу жонивор билан бундай йўл тутилганидан ғазабда эканини билдирган.
Кўплаб фойдаланувчилар эркак ўзига рақиб сифатида бирон бир инсонни танлашиш мумкин бўлганини таъкидлаган. Шунингдек, бошқа фойдаланувчилар ушбу ҳодисани ҳуқуқ тартибот органлари назоратга олиши кераклигини ва ҳайвонлар билан бундай муносабатда бўлганлик учун эркак жазоланиши керак деб ҳисобламоқда.