Бугун, 28 январь куни “Билайн” интернети ишламай қолди. бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, интернет соат 9:42 дан 10:21 гача ишламай қолган. Компания буни тасдиқлаб, вазиятга "Unitel" МЧЖ маълумотлар узатиш тармоғининг таянч коммутаторларида дастурий таъминотдаги носозлиги сабаб бўлганини таъкидлаган.
Шунингдек, Ўзкомназорат компанияга бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун керакли ишларни қилиш зарурлигини маслаҳат берган.