Ўзбекистонда давлат ташкилотларида ишловчи ходимлар томонидан содир этилган коррупцион жиноятлар ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълумотига кўра, 2021 йилда давлат ташкилотларида ишловчи 3050 нафар ходим томонидан 4186 ҳолатда коррупцион жиноят содир этилган.
Шунингдек, таъкидланишича, ўтган йили ушбу соҳада 26та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирда уларнинг 8таси қабул қилинган.