Қашқадарё вилоятининг айрим туманларида электр энергияси ўчирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолатга вилоятда кузатилаётган кучли шамол сабаб бўлган. Энергетика вазирлиги бундай табиат ҳодисаси вақтида хавфсизликни таъминлаш учун электр энергияси вақтинчалик ўчирилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, кучли шамол пасайгандан сўнг электр энергияси қайта тармоққа уланади.