Бугун, 28 январь куни Қашқадарё вилоятида кучли шамол кузатилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шамол Қарши шаҳридаги реклама мониторини қулатиб юборган ва у йўлнинг қатнов қисмини тўсиб қўйган. Масъуллар мазкур ҳолатни бартараф этиб, йўлни очиш ҳаракатида эканини маълум қилган. Жабрланган ва жароҳатланганлар бор ёки йўқлиги маълум эмас.
Аввалроқ Қашқадарёда кучли шамол сабаб электр энергияси узиб қўйилгани хабар қилинган эди.