Экоқўмита раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов чиқинди учун пул тўлмаганларнинг “свет”ини ўчириб қўйишни таклиф қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Боқижонов электр энергияси тўловини чиқинди учун тўланадиган тўлов билан интеграциялашни таклиф қилган. Раис ўринбосари агар фуқаро мусор учун тўлов қилмаган бўлса ва у ўша вақтда свет учун пул тўлаётган бўлса фуқаро “сизда мусор учун қарз бор” дея огоҳлантирилишини маълум қилди. Боқижонов фуқаро икки марта огоҳлантирилишини учинчи марта огоҳлантиришда ҳам чиқинди учун пул тўланмаса фуқаронинг уйида чироқ ҳам ўчишини таъкидлади.
Раис ўринбосари бу ҳали лойиҳа эканини, лекин бу тажриба ривожланган мамлакатларда борлигини маълум қилди. Бу бўйича Энергетика вазирлиги билан музокара олиб борилаётгани таъкидланди.