Навоий вилоятида одам савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, айни вақтда Дубайда бўлиб турган Ш.Н. телеграм орқали 20 ёшли, асли хатирчилик О.Б. ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Н.лар билан танишиб қолган. Сўнгра Ш.Н. ёш қизларга Дубайдан иш таклиф қилган. Фуқаро уларга Дубайда фоҳишалик билан шуғулланишни таклиф қилиб, барча ҳаражатлар қопланишини ваъда қилган. Қизлар Ш.Н.нинг шериги Г.Ш. орқали Дубайга олиб чиқиб кетилаётганда ушланган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат ҳақида 22 ёшли Х.Н. аввалроқ ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган бўлган.