Самарқанд вилоятида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тадбирда ФВБ катта лейтенанти қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлимларининг бирида бўлинма бошлиғи лавозимида ишловчи катта лейтенант К.Н. пора билан ушланган. Таъкидланишича, мамлакатимизда электр-энергияси билан боғлиқ ҳолат кузатилгандан сўнг нарх-навони назоратга олувчи ишчи гуруҳ тузилган. ФВБ ходими ана шу тадбирлар давомида ўзига тегишли томонини тадбиркорлардан пул талаб қилиб, ҳал қилиб берган. У пора эвазига “бензобак”ини тўлдириб келган ва пул ҳам олиб юрган.
28 январь куни эса катта лейтенант тадбиркордан 1 миллион сўм пора олаётганда қўлга тушган. Унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.