Ўзбекистон аҳоли сони кўплиги бўйича тузилган рейтингда 50таликка кирди. Бу ҳақда Давстатқўм маълумот берди.
Таъкидланишича, шу йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 35 млн 271 минг 3 кишини ташкил қилмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 43-ўринда туриши таъкидланди.
Маълумотларга кўра, мамлкатимиз аҳолиси ўтган йилга нисбатан 712,4 минг кишига кўпайган.