Қодиров бугунги кунда ўша воқеани содир этган аёлни ҳамма лаънатлаётганини ва буни қўллаб қувватламаслигини айтган. Депутат аёлнинг заифалиги инқироз ҳолатда яққол билинишини таъкидлаб, фарзандини айиқ олдига ташлашдан олдин аёл аслида ўзидан ҳам воз кечиб бўлганини айтган.
Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишда илғорлар бу аёлни олдида бўлиши керак, – дейди Қодиров.
Депутат ушбу ҳолатга аёлнинг Россияда бўлиб турган эри ҳам сабабчи эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, кўп ҳолларда аёлнинг заифа бўлиб қолишида эркаклар ҳам сабабчи.
Қонунчиликда отанинг фарзандига мутлақ жавобгарлигини белгилаб қўйиш вақти келди, – дея сўзини якунлаган Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Тошкенда аёл 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб юборган эди. Сўнгра ҳайвонот боғи ходимлари тезкор ҳаракат қилиб қизчани қутқариб қолган. ССВ қизнинг аҳволи яхши эканини айтган эди. Кеча ўша воқеа видеоси тармоқларда тарқатилган ва аёлнинг эри Россияда экани, улар ажрашиш ёқасида тургани ва ушбу ҳолат аёлнинг руҳиятига салбий таъсир қилгани айтилган эди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.