Ижтимоий тармоқларда ёш йигит кўчада кетаётган эркакни тепиб, қочгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум қилинишча, ҳодиса Самарқанд вилоятида содир бўлган. Тарқалган видео изоҳида йигит маст эркакни тепиб қочгани ёзилган.
Вилоят ҳуқуқ тартибот органлари ҳозирча ушбу ҳолат ўрганилаётганини ва натижаси бўйича хабар қилинишини таъкидлаган.