Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида яшовчи бола кўчада эркакнинг юзига бесабаб тепиб, қочиб кетгани акс этган видео тарқалган эди. Таъкидланишича, видеодаги бола топилган.
Маълум қилинишича, ҳодиса шу йил 24 январь куни соат тахминан 19:00 ларда содир бўлган. Самарқанд шаҳридаги Қўшчинор маҳалласида яшовчи 15 ёшли Ў.А. ўз маҳалладоши 1968 йилда туғилган фуқаро Ф.Р.нинг юзига тепган ва қочиб кетган. Мазкур воқеани Ў.А.нинг таниши, 16 ёшли Р.К. тасвирга олган ва тармоқларда тарқатиб юборган.
Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Айни вақтда терговга қадар текширув ишлари кетмоқда.
Қўшимча қилинишича, бола спорт билан шуғулланиб келади. Лекин у тармоқларда айтилганидек тиктокчи эмас. Унинг тармоқларда саҳифалари ҳам мавжуд эмас.