Тошкентда онаси томонидан йиртқич айиқ қафасига ташланган қизчанинг аҳволи ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, қиз интенсив терапия бўлимига олинган. Ҳозирда унинг аҳволи турғун экани маълум қилинди. Шифокорлар унинг аҳволи янада яхшиланиши учун барча зарур чораларни кўраётгани таъкидланди. Маълум қилинишича, ҳозирда қизнинг кайфияти яхши. У ҳамшираларга шеърлар айтиб бераяпти.
Боғ вакилларининг маълумотига кўра, ҳайвонот боғи раҳбарлари янги қарор қабул қилган. Унга кўра, эндиликда жабрланган қизча ва унинг акаси бир умр боғга бепул киришлари мумкин бўлди.