Тошкентда метрополитенида ишловчи икки нафар ходим ишга маст ҳолатда келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 30 январь куни тунги смена бошланишидан аввал Сергели-1 метро бекатида фаолият юрутувчи 3 нафар ходим кафеда туғилган кун нишонлашган. Шундан сўнг фаррош ва станция навбатчиси маст ҳолатда ишга келган. Тиббий экспертиза улар маст ҳолатда бўлганини тасдиқлаган.
Метрополитен матбуот хизматининг маълумотига кўра, улар меҳнат қонунчилигини қўпол равишда бузгани учун, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шунингдек, ходимлар маст ҳолатда келганини раҳбариятга айтмагани учун станция бош оператори хайфсан олган.