Бугун ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида зўравонлар ИИБ ходимларига қарата тош отгани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса 28 январь куни Балиқчи туманида содир бўлган. Туманда аҳоли бир-бири билан жанжаллашган.
Таъкидланишича, видеода фуқаролар юзага келган низоли вазият сабаб деворга қарата тош отган. Ушбу ҳолат видеода тош гўёки ходимларга нисбатан отилгандек кўринган. Бошқарма аслида тош ходимларга нисбатан отилмаганини, балки уларни ажратганини ва катта жанжал олди олинганини таъкидлади.