Сурхондарё ва Наманган вилоятларида фуқароларнинг ўқишини пул эвазига кўчириб беришни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Уйчи туманида МЧЖ раҳбари 2021 йилнинг июнь-декабрь ойларида 4 нафар талабанинг ўқишини хориждан Ўзбекистонга кўчириб бериш эвазига 6 700 АҚШ доллари ва 1,4 млн сўм ишлаб олган. Раҳбар шу пуллардан 1200 долларини қайтариб бераётганда ушланган.
Шунингдек, Термиз муҳандислик-технология институти жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳозирда Тожикистонда ўқиётагн талабанинг ўқишини ўзи ишлайдиган ОТМга кўчириб бериш учун 900 доллар сўраган ва шунинг 800 долларини олаётганда ушланган.
Ушбу ҳодисалар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.