Ўзбекистондаги «Кинотеатр» телеканалида эфирга узатилган фильмда яланғоч қиз саҳнаси намойиш этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу саҳна «Баунти» фильмида намойиш этилган. Фильм 31 январь куни соат 22:00да эфирга узатилган.
Таъкидланишича, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ушбу лавҳа юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижасига кўра, «Кинотеатр» телеканалига тақдимнома ва Бош прокуратурага ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумот киритилади.