Ўзбекистон раҳбари 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев соҳадаги ҳолатни танқид қилди.
Йиғилишдан сўнг Фарғона вилоятида халқ таълими вакилларидан виждон хати ёзиш талаб этилди. Ходимлар хатда Президент нутқини эътибор билан тинглаганини ва нутқ ёдида қолганини ёзишган. Бундан ташқари, ходимлар ўзгаришга ва янада яхшироқ бўлишга ваъда берган.
Ижтимоий тармоқларда ўша хатларнинг бири тарқалди. Ҳозирча Халқ таълими вазирлиги бунга изоҳ бергани йўқ.