Тошкентда 3 ёшли қизини йиртқич айиқ ўтирган қафасга ташлаб юборган аёл иши бўйича қўшимча маълумот берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, аёл 2021 йил июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.
Ҳозирда аёлнинг ҳодисани содир этган вақтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш бўйича суд-психиатрия экспертизаси тайинлангани маълум қилинди. Тергов давом этмоқда.