Аввалроқ «Кинотеатр» телеканалида эфирга узатилган «Баунти» фильмидаги очиқ саҳна ҳақида хабар берган эдик. Фильмда яланғоч қиз саҳнаси кесиб ташланмасдан, эфирга узатилган.
Таъкидланишича, бу бўйича экспертлар ишни ўрганган ва якуний қарор қабул қилинган. Унга кўра, телеканалда эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули бўлиб ишлаган А. А. ишдан олинган. Шунингдек, «Кинотеатр»да мутасадди раҳбар бўлиб ишловчи Н.Б.га «ҳайфсан» берилган.
Маълум қилинишича, бадиий кенгаш томонидан телеканал фаолияти танқидий муҳокама қилинган ва келгусида бундай ишлар такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилган.