Тошкент вилояти Паркент туманида «Истиқбол» МФЙдаги «Тепа (Култепа)» археология ёдгорлигида 2 гектар ер қонунга зид равишда тадбиркорга сотиб юборилгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳудуд 2018 йилда аукционга қўйилган ва собиқ ҳоким Н.Мухаммедов томонидан МЧЖ раҳбарига бериб юборилган. Ер «U.Q.B» МЧЖга 2020 йилда сотилган. Тадбиркорлар эса ўз навбатида ўша ҳудудда ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Таъкидланишича, ҳолат бўйича МЧЖ мансабдорлари ва бошқа шахсларга нисбатан ЖКнинг 32-моддаси 2-қисми, 205-моддаси 2-қисми «а» банди ва 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.