Андижон вилояти Асака туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлимига қарашли бўлган Ғ.Ёқубов массиви раиси Н.С. пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, у фуқарога ўзи раислик қилаётган массив ҳудудида фермер хўжалигига тегишли бўлган 30 сотих ерни иссиқхона қилиш учун олиб бермоқчи бўлган ва бунинг учун 15 минг доллар талаб қилган.
Шу йил 1 февраль куни Н.С. айтилган пулнинг 8 минг долларини Асакадаги бозорнинг тураргоҳида олаётганда ушланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари кетмоқда.