Ўзбекистонда ТикТокни бутунлай тақиқлаш таклиф этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Адолат партияси ушбу таклифни ўртага ташлаган. Партия фикрича ТикТок ёшларнинг аҳлоқи ва маданиятига салбий таъсир қилаяпти. Шунидан келиб чиқиб, ушбу ижтимоий тармоққа ВПН орқали ҳам киришни тақиқлаш кераклиги таъкидланиб, буни қайта кўриб чиқиш таклиф этилди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 2 июль кунидан ТикТок`дан фойдаланиш расман чекланган эди.