Ўзгидромет шошилинч ахборот берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 4-7 февраль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан жуда илиқ, Волга бўйидан эса нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Шунинг натижасида Ўзбекистонда кучли шамол, чанг тўзон бўлиши, унинг тезлиги 18-23 м/с.гача, айрим жойларда эса 25-28 м/с.гача кўтарилиши маълум қилинди.
Шунингдек, баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши қўшимча қилинди.