Ўзбекистонда Қирғизистон фуқароси раҳбарлик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистонда Қирғизистон фуқароси раҳбарлик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистондан 1 млн 641 минг 106 АҚШ долларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 32 ёшли фуқаронинг Дамаси тўхтатилиб текширилганда, ичидан 968 минг 900 АҚШ доллари топилган. Шунингдек, унинг шериги, 1964 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаронинг Дамаси текширилганда эса 672 минг 206 АҚШ доллари топилган. Пуллар Ўзбекистондан олиб чиқилиши керак бўлган.

Кейинчалик аниқ бўлишича, ушбу жиноий гуруҳга 1974 йилда туғилган қирғизистонлик шахс раҳбарлик қилган. У Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Шунингдек, гуруҳнинг 5 нафар аъзоси (барчаси қирғизистонлик) Андижонда ушланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 182-моддасининг 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда Қирғизистон фуқароси раҳбарлик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди