Ўзбекистонда халқ артисти Вилоят Оқилова вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.
Оқилова ҳасталикдан оламдан ўтди. Халқ артисти Ўзбекистондаги машҳур раққосалардан бири ҳисобланар эди. Оқилова "Занг", "Ларзон", "Шодлик", "Хоразм лазгиси", "Помир рақси", "Афғонча", "Дилрабо", "Шодиёна" ва бошқа рақсларни маромига етказиб ижро этган эди. У фаолиятини якунлагач ёш раққосларга ўз билимини улашиб келди.
Маълумот ўрнида: Вилоят Оқилова 1937 йилда Самарқанд вилоятида артистлар оиласида дунёга келди. Унинг отаси Исахор Оқилов ҳам Ўзбекистон халқ артисти ҳисобланади.