Андижон вилоятидаги мактабалрда кечаси дискотека ташкил этилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда узньюс.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу тадбирлар уюшмаган ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш учун қилинмоқда. Шунингдек, у ерда дискотекалардан ташқари бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, тармоқларда аввалроқ мазкур тадбирларга ўқуитвчилар ҳам жалб этилгани, улар тунги 22:00гача қолиб кетилаётгани айтилган хабарлар тарқалган. Лекин, вилоят ХТБ ушбу маълумотларни рад этган. Таъкидланишича, ўша ҳудудга яқин жойда яшовчи ўқитувчиларнинг ўзлари тадбирларга бормоқда.