Қашқадарё вилояти Муборак туманида бошлиқ газ қувурларини талон-торож қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, “Муборактумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Р.А. ва бошқалар туман ҳудудидан демонтаж қилинган ва вақтинча сақлаб турилган 190,7 млн сўмлик 684,7 метр металл газ қувурларини ўзлаштириш орқали талон-тарож қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.