Кеча ижтимоий тармоқларда катта муҳокамалалрга сабаб бўлган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Видеода қиз Тошкент шаҳрининг Халқлар Дўстлиги майдонидаги Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалининг устида суратга тушётганганини кўриш мумкин.
Айнан ушбу лавҳага Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев фейсбукдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди.
"Инсоният тарихи шундай эканки, у худди Қўқон аравасининг ғилдирагига ўхшаркан... Миллатни Амир Темур, Бибихоним каби қаҳрамонлар юксакка олиб чиқса, яна «баъзилари» тупроққа, пастга тортар экан.
Шу бир йил давомида «Халқлар дўстлиги» саройига бир неча марта бордим. Шу каби «лик-лик» саҳналарни кўп кўрдим. Постда турган милиционерлар “Ака, баъзида бу каби йигит-қизларни кўриб ўзимиз уялиб кетамиз” дейди. Ичиб олган айрим оталар ўзбекни саҳоватпешаликда тенгсиз қилиб дунёга танитган, очарчилик вақтида бутун дунёдан келган 15 болани бир оилага йиғиб, нон туз бериб, катта қилган Шоаҳмад Шомаҳмудовнинг елкасигача чиқиб боласини ўтказишар экан.
Биргина селфи олиш учун одамлар қанчалик тубанликка боряпти, шу селфи одам боласига қанчалик қимматга тушиши, ҳатто шуни деб умри завол бўлган ҳолатлар ҳақида одамлар ўйлаб ҳам кўрмаяптилар.
Нима деймиз?! УЯТ бундай ёшларимизга! Уят дўппи билан шляпанинг фарқига бормайдиган Жумавойнинг “опалари” “Гулшапшап”ларга УЯТ", - дейди ректор.