Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича ҳужжат Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳужжатда ўқувчилар 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб камида битта миллий мусиқа асбобини чалишни билиши шартлиги белгилаб қўйилди. Ўқувчининг шаҳодатномасида яна битта бўлак очилади ва у ерда унинг олган баҳоси қўйилади.
Шунингдек, мусиқа фани ўқитувчилари камида битта, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб эса камида учта асбобни чала олиши кераклиги қатъий белгилаб қўйилди. Таъкидланишича, ҳужжатда шунингдек, ўқитувчиларга асосий иш жойини сақлаб қолган ҳолда тўгараклар ўтишга рухсат берилди.
Ҳужжатда ушбу соҳани ривожлантиришга етарли маблағ ажратилгани ва мактаблар керакли анжомлар билан таъминланиши ҳам акс этган.