"AMUDAR TEXTILE" МЧЖда БПТ очилди

"AMUDAR TEXTILE" МЧЖда БПТ очилди
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов ташрифи давомида Сурхондарёдаги тадбиркорлик субъектларидан бири ип-калава ишлаб чиқарадиган "AMUDAR TEXTILE" МЧЖ фаолияти билан танишди.
"AMUDAR TEXTILE" МЧЖда БПТ очилди

Учрашувда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ва ишчи ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар ўрганилди. Партиянинг «Ёшлар қаноти» фаоли Тоҳир Жабборовнинг таъкидлашича, корхонада доимий равишда 4 сменада 600 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Бир суткада 16 тонна тайёр хом ашё маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар Хитой ва Туркия давлатларига экспорт қилинаяпти.

Шу куни партияга аъзо бўлиш истагини билдирган ёшлар билан партия раисининг мулоқоти бўлиб ўтди. А. Хаитов ёшларнинг олаётган даромади билан қизиқди, бир йўла уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари бўйича ҳам тавсия бериб ўтди. Шундай ёшлардан яна 10 нафари партияга аъзо қилиниб, корхонада янги Бошланғич партия ташкилоти очилди.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "AMUDAR TEXTILE" МЧЖда БПТ очилди