Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага Ўзбекистонда кундузи ўртача ҳарорат 14-17 даража, баъзи жойларда эса 20-22 даражагача кўтарилади. Кечаси совуқ ҳаво сақланиб қолади. Ёғингарчилик кутилмаяпти.
Якшанба куни эса совуқ ҳаво массаси кириб келади ва ўртача ҳарорат 4-9 даража, шимолда 0-5 даражагача пасаяди. Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 4-6 февраль кунлари кучли шамол бўлишини маълум қилган эди.