Хоразм вилоятида қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходими қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълумотларга кўра, инспектор Хонқа тумани Қирқёп қишлоғида ушланган. Инспектор янги бинони фойдаланишга топшириш учун 1000 доллар талаб қилган.
Ходим пора олаётганда ушланган. Ҳозирда фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатилган.