Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар учун қишки таътилни эртароқ бошлашни таклиф қилмоқда. Вазирлик бу бўйича ҳужжат лойиҳасини тақдим этди.
Лойиҳага кўра, таътилни декабрь ойининг сўнгги декадаси ва январь ойининг дасталбки декадасига ўтказиш таклиф этилмоқда. Яъни, таътилни 20 декабрдан 10 январга қадар қилиш таклифи илгари сурилди.
Шунингдек, талабаларга самолёт ва поездлар учун 50 фоиз чегирмани таътил бошланишдан 10 кун олдин тақдим этиш сўралмоқда.