Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокими тумандаги ижтимоий аҳволи оғир дея топилган “Дўлтали” маҳалласида сайёр қабул ташкил этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, сайёр қабулда туман мутасаддилари иштирок этган ва унга 37 нафар фуқаро келган.
Таъкидланишича, қабул давомида ҳоким Бекзод Суюнов ўз муаммоси билан келган фуқарога курткаси ва бош кийимини совға қилган. Ҳоким совға қилиш билан бирга фуқарога “ўғлингиз ҳам ҳоким бўлсин” дея тилак билдирган.
Қабулга келганлар кредит ажратиш, иш билан таъминлаш, йўл таъмирлаш, электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича мурожаат қилган.