Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳокимнинг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев 50 минг доллар пора олаётганда ушланган.
Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.