Тошкент шаҳри “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлимининг “Аҳоли истеъмолчилар билан ишлаш” хизмати бошлиғи пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бошлиқ Ф.Х. фуқаро Б.нинг хонадонидаги газ сарфи қарздорлиги учун ҳисобланган 4 млн сўм пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали йўқ қилиб беришни ваъда қилган. У ушбу “хизмат”и учун 2,5 млн сўм талаб қилган.
Ф.Х. айтилган пулларни ўз хизмат хонасида олаётганда ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.