Президент “Чорвоқ” туристик зонаси лойиҳаси билан танишди

Президент “Чорвоқ” туристик зонаси лойиҳаси билан танишди
Ўзбекистон раҳбари кеча, 7 февраль куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёевга шундай лойиҳалар қаторида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ташкил этилаётган “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Унга кўра, Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёси ҳудудида экотуризм объектлари қурилиши таъкидланди. Бунинг учун аввало қулай транспорт тизими йўлга қўйилади. “Чорвоқ дарвозаси” ва “Юсуфхона” ҳудудларида дам олиш жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади. Ҳудуднинг хушманзара табиати ва рельефини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилади. Боғлар, пикник жойлари, велосипед йўлаклари ташкил қилинади. Шундай лойиҳа Чимён ҳудудида ҳам режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бу мажмуалар оммабоп бўлиши зарурлигини таъкидлаб, барча юртдошларимиз, турли касб эгаларига мос арзон ва қулай хизматлар таклиф этиш вазифасини қўйди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Президент “Чорвоқ” туристик зонаси лойиҳаси билан танишди